«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо «РБ Лейпциг»га қарши Чемпионлар лигаси учрашувида ўз майдонида ўтказиб юборилган голдан қониқмаганини маълум қилди.

- Ўтказган голимиз масаласига келсак… бу менга ёқмайди. Куртуа икки марта ажойиб сейв амалга оширди, шу ҳисобига биз ғалаба учун имкониятни сақлаб қолдик. Ҳужумчи учун гол уриш қандай ёқимли бўлса, дарвозабон учун дарвозасини дахлсиз сақлаш шунчалик муҳим.

Бугунги гол ҳам, «Севилья»га қарши ўйиндаги гол ҳам шу нарсанинг оқибатики, айрим футболчилар ўзини ҳаддан ташқари эркин ҳис қилиб, ғалаба қўлда, деб ўйлаб қолди. Менга бундай муносабат ёқмайди», – деди Моуриньо матбуот анжуманида.

Муроббийнинг бу танқиди, катта эҳтимол билан, ҳимоячи Дин Хёйсенга қаратилган. Чунки рақибнинг голи олдидан у бир лаҳза вазиятдан узилиб қолгандек туюлди.

«Реал» ҳисоб 3:0 бўлган пайтда гол ўтказиб юборди, аммо орадан кўп ўтмай яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Натижада мадридликлар учрашувни 4:1 ҳисобида ўз фойдасига якунлади.

SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!